• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Кеча, 17:00

ADM Jizzakh заводи фарзандларимиз нигоҳида: суратлар танлови натижалари

ADM Jizzakh заводи фарзандларимиз нигоҳида: суратлар танлови натижалари 2025 йил 20 сентябрь куни ADM Jizzakh заводида "Бизнинг заводимиз фарзандларимиз нигоҳида" болалар расмлари танлови бўлиб ўтди. Унда нафақат ADM Jizzakh заводи, балки бутун ADM Global компаниялар гуруҳи ходимларининг фарзандлари иштирок этди. Ёш рассомлар корхона, унинг келажаги ва атрофдаги табиат ҳақидаги тасаввурларини тақдим этдилар.

147
0

Дастлаб болалар суратларни қоғозга чизишди, сўнгра ота-оналар кўмагида завод ҳудудида жойлашган бино деворига кўчирилди. Шу тариқа, иштирокчиларнинг ижоди корхонанинг меъморий қиёфасининг бир қисмига айланди.

Ижодий ишлар креативлик ва ўзига хослик, мавзуга мувофиқлик, ранг-баранглик, тартиблилик ва умумий таассурот каби мезонлар бўйича баҳоланди. Ҳакамлар ҳайъати барча иштирокчиларнинг юқори даражадаги тайёргарлиги ва ижодий ёндашувини қайд этди.

Танлов натижаларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди: 1-ўрин – Алиқулова Гавҳарой. Дадаси – Алиқулов Жасур, ADM Jizzakh заводининг қозонхона ва компрессор иш фаолиятини таъминлаш гуруҳининг оператори. 2-ўрин – Муродова Шаҳло. Онаси – Мардиева Феруза, ADM Jizzakh заводининг хўжалик-фойдаланиш бўлими идорасининг тозалигини таъминлайди. 3-ўрин – Бахтиёрова Одина. Онаси – Жуманова Хилола, ADM Jizzakh заводининг корпоратив таомланиш ва делегацияларни қабул қилиш бўлими ходими.

Ғолибларга муносиб совғалар, қолган иштирокчиларга эса сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

Танлов болалар ва уларнинг ота-оналарини бирлаштирган ёрқин ва эсда қоларли воқеа бўлди, шунингдек, корпоратив маданиятда оилавий қадриятларнинг аҳамиятини таъкидлади.

Реклама ҳуқуқлари асосида

147
0

Изоҳ