Ўзбекистон ва Палау ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Қўшма баёнот Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва давлат вазири Палау Густав Айтаро томонидан имзоланди.
"Биз биргаликда тарихий ҳужжатни имзоладик. Ушбу муҳим қадам нафақат ўзаро эзгу ниятимизни ифода этади, балки ҳамкорлик ва шерикликнинг истиқболли келажагига йўл очади," - деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Бахтиёр Саидов, шунингдек, икки давлат ўртасида янги имкониятлар ва мустаҳкам, узоқ муддатли алоқалар ўрнатилишини кутаётганини билдирди.
Палау - Тинч океанидаги Филиппин денгизидаги АҚШ билан боғлиқ орол давлат бўлиб, Филиппиндан 800 км шарқда ва Индонезиядан шимолда жойлашган. Мамлакат пойтахти - Нгерулмуд. Мамлакат Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 165-давлат бўлди.
Изоҳ