• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 25 сентябр 12:55

Тошкентда иккита йўлови автобус ва бир енгил машина тўқнашди

Биринчи автобус ўзидан олдинда кетаёган автобусга бориб урилган. Натижада, иккинчи автобус олдиндаги Onix билан тўқнашган.

301
0
Видеодан кадр

2025 йилнинг 25 сентябрь куни соат 10:10 ларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги "2-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги King Long русумли, 63-сонли (Қорасув 1-мавзеси — Юнусобод мебел дўкони) йўналиши бўйлаб ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси А.С. автобусни Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, бир йўналишда ўзига нисбатан олдинда ҳаракатланаётган, "5-Автобус саройи" филиалига тегишли Yutong русумли,151-сонли (Чингелди маҳалласи – Буюк ипак йўли метроси) йўналиши бўйлаб ҳаракатланадиган автобусга нисбатан оралиқ масофани сақламаган.

Оқибатида орқа томонига тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Ўз навбатида, “Yutong” русумли автобус тўқнашувда олган энерсияси таъсирида ўзига нисбатан олдинда ҳаракатланаётган Onix’га бориб урилган.

Ҳодисада, дастлабки маълумотларга кўра, King Long автобусида йўловчи сифатида кетаётган 1979 йилда туғилган М.И. қўрқиши ва қаттиқ стресс ҳолатига тушиши оқибатида тиббиёт масканида тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Тўқнашув натижасида, ҳар иккала автобус ҳам техник шикастланган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган.

301
0

Изоҳ