• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:03

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочиб, мотоциклни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчи қамалди

Ҳодиса «Янги Ўзбекистон» боғи яқинидаги йўлда содир бўлган. Мотоциклчи ЙПХ инспекторларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатини давом эттирган.

134
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда мотоциклчининг ўзи томонидан тасвирга олинган видео тарқалди. Кадрларда у юқори тезликда ҳаракатланиб, ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги талабларини намойишкорона рад этаётгани акс этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматига кўра, мотоциклчининг шахси аниқланган ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Иш судда кўриб чиқилиб, қоидабузарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, эркакда мотоцикл бошқариш учун зарур бўлган «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмаслиги аниқланган. Унда фақат «В» тоифали гувоҳнома бор.

Маълум қилинишича, маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлганидан сўнг ҳайдовчи транспорт воситасини олиб кетиш учун мурожаат қилганда, унда «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмаслиги инобатга олиниб, қўшимча чоралар кўрилади.

Аввалроқ Тошкентдаги йўллардан бирида яна бир мотоциклчи 60 км/соат тезлик чекланган ҳудудда 210 км/соат тезликда ҳаракатлангани ва бу ҳолатни видеога олгани ҳақида хабар берган эдик. Қоидабузарнинг мотоцикли жарима майдончасига жойлаштирилган, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

134
0

Изоҳ