• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:31

Деновда уй-жой нега бузилди? Суд қарорига расмий изоҳ берилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Денов туманида фуқароларга тегишли уй-жойнинг бузилиши кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Олий суд томонидан изоҳ берилди.

258
0
Видеодан кадр

Аниқланишича, фуқаролар Абдусалом Аҳмадов ва Насиба Чариева Денов тумани Ғалаба массиви Чуқурқишлоқ маҳалласида жойлашган «Раҳмон тараққиёт омад чорвачилик буғдойчилик» корхонасига тегишли суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, у ерда уй-жой ва ёрдамчи бинолар қурган.

Суд қарори билан мазкур ер майдонида қурилган уй-жой ва ёрдамчи биноларни жавобгарлар томонидан ёки уларнинг ҳисобидан мажбурий тартибда бузиш ҳамда ер майдонини аввалги ҳолатига келтириш белгиланган.

Тушунтирилишича, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари давлат мулки ҳисобланади ва улар фуқароларнинг хусусий мулкига ўтказилиши мумкин эмас.

2024 йил 5 августда қабул қилинган қонун ҳамда Ер кодексига мувофиқ, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларига нисбатан ҳуқуқларни хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди.

Қайд этилишича, суғориладиган ерлар мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли қонун бундай ерларни нафақат бугунги, балки келажак авлодлар манфаатини ҳисобга олган ҳолда қатъий муҳофаза қилади.

Маълум бўлишича, фуқаролар ерни эгаллаб, қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида масъул органлар, кадастр, маҳалла ва ер тузиш хизмати томонидан бир неча марта огоҳлантирилган. Шунга қарамай, қурилиш ишлари давом эттирилган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, суд бундай ҳолатларда дарҳол уй-жойни бузиш ҳақида қарор қабул қилмайди. Аввало, ҳуқуқбузарликни бартараф этишнинг бошқа усуллари қўлланилади. Фақат улар натижа бермаган, ернинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ери эканлиги тасдиқланган ҳолатдагина бузиш чораси охирги восита сифатида қўлланилади.

Бундан ташқари, мазкур ер майдони расман «Раҳмон тараққиёт омад» корхонасига тегишли бўлган. Шу боис ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш нафақат давлат манфаатларига, балки ердан қонуний фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган корхона манфаатларига ҳам дахл қилган.

Шунингдек, Насиба Чариева суғориладиган ер участкасини қонунга хилоф равишда эгаллаб олгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Суд қарори қонуний кучга кирган бўлса-да, 2026 йил 13 март куни тафтиш инстанцияси инсонпарварлик нуқтаи назаридан унинг ижросини тўхтатиб турган. Аризачига қонунбузилиш оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этиши учун қарийб икки йилга яқин вақт берилгани маълум қилинди.

258
0

Изоҳ