• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 9 август 13:05

Илҳом Алиев Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

4708
0
president.az

Суҳбатда Вашингтон саммитига бир йил тўлгани муносабати билан Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик жараёни муҳокама қилинди. Томонлар узоқ йиллик можарога барҳам берилганини таъкидлади.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар, TRIPP транспорт лойиҳаси ва минтақада транспорт боғлиқлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Алиев Трампга Вашингтон саммитидаги роли ва Озарбайжонни G20 саммитига таклиф қилгани учун миннатдорлик билдирди. Томонлар Озарбайжон–АҚШ стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилган эди.

4708
0

Изоҳ