• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 10 август 11:16

Навоийда ер остидаги эски қувурни таъмирлаётган ишчи қум босиб қолиши оқибатида вафот этди

Ер остида ўтган эски қувурларни таъмирлаш ишларини бажараётган вақтда 59 ёшли эркак қум босиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

3238
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 7 август куни Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги "Яшнаобод" маҳалласида яшаган, 1967 йилда туғилган С.Қ. ушбу тумандаги "А.Навоий" маҳалласи ҳудудида ер остида ўтган эски қувурларни таъмирлаётган вақтда қум босиши натижасида вафот этди. UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов бу ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, С.Қ. МЧЖда ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келган. У 2026 йил 7 август куни "А.Навоий" маҳалласи ҳудудида ер остида ўтган эски қувурларни таъмирлаш ишларини бажараётган вақтда қум босиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

3238
0

Изоҳ