• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 17:07

Қозоғистон интернет-казино рекламаси иши бўйича ўзбекистонликни халқаро қидирувга берди

Маҳа.dxb номи билан танилган 26 ёшли Маҳмуд Ҳикматов қозоғистонлик блогерларни ноқонуний интернет-казино рекламасига жалб қилганликда гумон қилинмоқда.

821
0
Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги

Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси, Маҳа.дхб тахаллуси билан танилган блогер Маҳмуд Ҳикматовни халқаро қидирувга берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, у ноқонуний интернет-казиноларни тарғиб қилишда гумон қилинмоқда.

"Қозоғистон Республикаси ҳудудида ноқонуний интернет-казино интерфейсини тақдим этиш, пул маблағларини қабул қилиш ва тўлаш (эквайринг, мобил тижорат, криптовалюта), мамлакат фуқаролари орасидан кўпроқ ўйинчиларни жалб қилиш мақсадида реклама қилиш бўйича барқарор схема фаолият юритган.

Интернет-казинони тарғиб қилиш мақсадида ташкилотчилар блогер Ҳикматов М. У.ни жалб қилган. У Қозоғистон ҳудудида фаолият юритувчи инфлюенсерларни реклама контентини жойлаштириш учун жалб қилган", — дейилади хабарда.

М. Ҳикматов жами 35 нафардан ортиқ блогерни, жумладан, Қайсар Камзани ҳам жалб қилган. У Қозоғистон фуқароларини тақиқланган қимор фаолиятида иштирок этишга қасддан жалб қилган, интернет-казинога реферал ҳаволаларини жойлаштирган ва фойдаланувчиларнинг ҳар бир ўтиши учун мукофот олган. Қозоғистонлик инфлюенсер кейинчалик Вьетнамдан экстрадиция қилинган.

821
0

Изоҳ