• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 август 13:25

Навоий ҳокимлиги маҳалла ободончилиги ҳақида сурат тайёрлашда сунъий интеллектдан фойдаланди

Шаҳар маъмурияти сунъий интеллектдан фойдаланилганини тан олди ва ҳодисани масъул ходимларнинг эътиборсизлиги билан изоҳлади.

220
0
gov.uz/oz/navoiy

Аввалроқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Навоий ҳокимлиги "Ҳаёт" маҳалласидаги "зарбдор 40 кунлик" якунлари ҳақидаги фотосуратларни сунъий интеллект технологиялари ёрдамида қайта ишлаганига эътибор қаратган эди.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам маҳалладаги ободонлаштириш ва қурилиш ишларига бағишланган фотоматериалларни тайёрлаш жараёнида "ҳақиқий ўзгаришларни янада кўргазмали ва сифатли шаклда тақдим этиш" учун сунъий интеллект элементларидан фойдаланилган.

Шу билан бирга, материаллар ижтимоий тармоқларда тегишли текширувларсиз эълон қилингани қайд этилган.

"Ушбу ҳолат ва жамоатчиликда юзага келган асосли эътирозлар учун фуқароларимиз ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан узр сўраймиз," дейилади хабарда.

Нашрни тайёрлашга масъул ходимлар огоҳлантирилган. Ҳокимлик, шунингдек, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ахборот хизмати фаолияти устидан назорат кучайтирилишини маълум қилди.

Маъмуриятнинг таъкидлашича, "Ҳаёт" маҳалласида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича ишлар ҳақиқатан ҳам амалга оширилган. Ҳокимлик буни тасдиқлаш учун маҳалла ҳудудидан олинган ҳақиқий ишлов берилмаган фотосуратлар ва видеоёзувларни эълон қилди.

Ҳокимлик жамоатчилик вакилларини маҳаллага ташриф буюриб, амалга оширилган ишларни мустақил баҳолашга таклиф қилди.

  gov.uz/oz/navoiy  
t.me/korakozolog  
220
0

Изоҳ