Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Маттиас Фоллерт ўз вазифасига киришди. Икки мамлакат фаровонлиги йўлида ишлаш истагини у ижтимоий тармоқларда маълум қилди - қизиғи шундаки, ўзбек тилида.
Маттиас Фоллерт аввалроқ Германия Ташқи ишлар вазирлигида Жанубий Кавказ, Марказий Осиё ва Шарқий шериклик бўйича бўлинмани бошқарган.
Аввалроқ, 2024 йил июль ойидан бери Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган Манфред Хутерер дипломатик миссиясини якунлагани ҳақида ёзган эдик.
Изоҳ