• 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 16:30

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида инвестициявий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Саида Мирзиёева АҚШнинг Юта штати ишбилармон доиралари делегацияси билан учрашиб, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичини муҳокама қилди.

186
0
t.me/SShMirziyoyeva

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШнинг Юта штати Девид Беднар бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ривожида янги босқич бошланганини мамнуният билан қайд этдилар. Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги қарори ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.

Куни кеча президент фармони билан Америка - Ўзбекистон ишбилармонлар ва инвестиция кенгаши ташкил этилди, уни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасида маслаҳатчи-элчи лавозими таъсис этилди. Шунингдек, ушбу фармон асосида Ўзбекистон резидентлари Ўзбекистон банкларидаги ҳисобварақларидан маблағларни эркин ўтказишлари - корхоналарни ташкил этиш, уларнинг капиталида иштирок этиш ёки АҚШдаги филиаллари ҳисобварақларини тўлдиришлари мумкин бўлади.

"Бу тадбиркорларимизнинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш, АҚШ билан инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий иқтисодиёт сифатидаги янги имижини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир," - деди Саида Мирзиёева.

186
0

Изоҳ