• 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:14

Тошкентда бир қатор марказий кўчалар 4 кунга транспорт ҳаракати учун ёпилади - харита

Чекловлар тадбирлар юқори савияда ўтказилиши муносабати билан жорий этилмоқда.

282
0
Георгий Намазов / UzNews.uz

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 14-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бир қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, шу муносабат билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати қисман чекланади.

Хусусан:

15 ноябрь куни соат 14:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий кўчаси ва "Ганги" кўприги кесишмасидан Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача бўлган қисм ёпилади.

Ҳайдовчилар Себзор ва Нурафшон кўчаларида ҳаракатланишлари мумкин бўлади.

15 ноябрь куни соат 09:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий ва Қорасарой кўчалари кесишмасидан Қорасарой кўчаси бўйлаб Нурафшон ва Қорасарой кўчалари кесишмасигача бўлган қисм ёпилади.

Ҳайдовчилар Қорасарой кўчаси бўйлаб кичик ҳалқа йўлига, шунингдек, Нурафшон кўчасидан Себзор кўчаси бўйлаб ҳаракатланишлари мумкин бўлади.

16 ноябрь куни соат 10:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари кесишмасигача бўлган қисм вақти-вақти билан қисман ёпилади.

Ҳайдовчилар Фурқат кўчасига Ботир Зокиров, Алишер Навоий ва Олмазор, Бешёғоч кўчалари орқали ўтишлари мумкин.

16 ноябрь куни соат 09:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари кесишмасидан Хадра майдонигача Фурқат кўчаси иккинчи даражали йўл бўйлаб ёпилади.

Ҳайдовчилар Алишер Навоий ва Ислом Каримов кўчаларида ҳаракатланишлари мумкин бўлади.

14-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига ҳудудлардан кириб келувчи юк автотранспорт воситаларининг кириши чекланади. Шаҳарнинг марказий қисмида юк транспорти ҳаракати бутунлай тўхтатилади.

Фарғона водийсидан жанубий вилоятларга бориш ва қайтиш Д-012 автомагистрали орқали амалга оширилади.

282
0

Изоҳ