• 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 11 ноябр 16:00

Қашқадарёда 4 эгизак қизалоқ дунёга келди

Китоб туманидаги ушбу оилада 5 нафар қиз вояга етаётганди, эндиликда 9 нафар қизли хонадонга айланди.

397
0
Қашқадарё ССБ

Китоб туманида Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддиновалар оиласида 4 қизалоқ туғилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ССБ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, мазкур оила 5 нафар қизни катта орзу-ҳаваслар билан камолга етказаётганди. Яқинда бу оилада бир йўла яна 4 қизалоқ туғилди. Натижада ушбу оила 9 қизли хонадонга айланди.

Эгизаклар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келди.

— Биринчи қизалоқ вазни 1400 гр, бўйи 37 см.

— Иккинчи қизалоқ вазни 1450 гр, бўйи 38 см.

— Учинчи эгизакнинг вазни 1600 гр, бўйи 40 см.

— Тўртинчисининг вазни 1400 гр, бўйи 37 см.

Айни пайтда қизалоқлар филиалда халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда.

397
0

Изоҳ