• 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 12:35

Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар, Олий давлатлараро кенгаш йиғилиши ва қўшма лойиҳаларни бошлаш режалаштирилган.

137
0
president.uz / Архивное фото

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 14-16 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, маданий-гуманитар лойиҳалар каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кун тартибининг асосий мавзулари бўлади.

Шунингдек, минтақавий ва глобал сиёсатнинг долзарб масалалари, кўп томонлама форматлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилади.

Халқаро саноат кооперацияси маркази ва қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Қозоғистон президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.

137
0

Изоҳ