• 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 11 ноябр 20:57

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари энергетика ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, халқаро кун тартиби бўйича фикр алмашдилар.

125
0
Архив фото

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперацияни, шу жумладан энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, ҳудудларнинг ишбилармонлик алоқалари ва маданий-гуманитар алмашинувини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йил 22 октябрь куни Москва вилоятида ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилиши самарали бўлгани мамнуният билан қайд этилди.

3 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон-Россия Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасида қўшма бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирларнинг режаси муҳокама қилинди.

125
0

Изоҳ