Марказий банк ташаббуси билан ташкил этилган уч кунлик форум молия соҳаси вакиллари, нашриёт жамоатчилиги, ижодкор зиёлилар ва кенг жамоатчиликни бирлаштирди. Тадбирнинг асосий мақсади — маърифат маданиятини ривожлантириш, молиявий саводхонлик даражасини ошириш ҳамда банк сектори ва жамият ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдир.
InfinBANK ва “Янги Аср Авлоди” нашриёти ўртасидаги келишув ёшлар орасида молия соҳасидаги билимларни оммалаштиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Таълимий адабиётлар нашр этиш, маърифий тадбирлар ташкил қилиш ва мактаб ҳамда талаба ёшлар учун махсус дастурларни ривожлантириш режалаштирилган.
Мазкур ҳамкорлик InfinBANK’нинг бутун мамлакат бўйлаб маҳаллаларда болалар кутубхоналарини ривожлантиришга қаратилган “Келажак кутубхоналари” ижтимоий ташаббусининг мантиқий давоми бўлди.
InfinBANK бошқаруви раиси Ольга Леонидовна Нуманова меморандум имзоланиши юзасидан изоҳ берар экан, шундай деди: “Маърифат — кучли иқтисодиётнинг пойдевори. Биз ишонамизки, билимга эркинлик яратиш ва молия соҳасини ёшликдан англаш масъулиятли, барқарор келажакни қуришга тайёр авлодни шакллантиради. Янги Аср Авлоди нашриёти билан ҳамкорлик қилишимиз — билимли жамият ривожига қўшган ҳиссамиз ҳисобланади.”
InfinBANK ан’anавий тарзда таълимни ривожлантириш, маданий қадриятларни тарғиб қилиш ва ижтимоий масъулиятни шакллантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаб келади. Банкнинг бундай лойиҳаларда фаол иштирок этиши унинг барқарор ривожланиш тамойилларига содиқлигини ва келажак авлодлар манфаати йўлида стратегик ҳамкорликка интилишини ифодалайди.
Реклама ҳуқуқлари асосида
Изоҳ