• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 25 сентябр 09:00

Тошкент вилоятидаги бир қатор боғчаларда болалар заҳарланди — видео

Болалар шифохонага ётқизилган ва малакали шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

294
0
видеодан кадр

Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пискент туманидаги боғчаларда болалар овқатдан заҳарланишган ҳақида хабарлар тарқалди. 

Тумани ҳокимлигининг хабар қилишича, болаларда озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолати ҳақиқатда аниқланган.

Айни пайтда болажонлар шифохонага ётқизилиб, малакали шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда ва уларнинг соғлиги тўлиқ тиббий назоратга олинган.

“Муҳими, оғир ҳолатлар қайд этилмади ва ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар билан ҳолатнинг олди олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, аутсортинг асосида етказиб берилган барча озиқ-овқат маҳсулотларидан намуна олиниб, санитария-эпидемиология хизмати томонидан экспертизага юборилди.

Лаборатор таҳлил натижалари белгиланган тартибда эълон қилиниб, жамоатчиликка қўшимча маълумот тақдим этилади”, - дейилади хабарда.

294
0

Изоҳ