• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 11:00

Президент NamAgro Tech бош директорини «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлади

Давлат раҳбарининг мукофоти NamAgro Tech компаниясининг мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшган ҳиссаси эътирофи бўлди. Яқин йилларда у корхона қувватларни ошириш ва боғ майдонларини 2 минг гектаргача кенгайтиришни режалаштирган

99
0

2025 йил 18 август куни Президент фармойишига мувофиқ, Наманган вилояти Чуст туманидаги «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ бош директори, NamAgro Tech агросаноат мажмуаси раҳбари Баҳром Воҳидович Хожиматов «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Юксак мукофот ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришдаги катта ҳиссаси, мамлакатимизда тадбиркорликни янги босқичга олиб чиқиш, илғор инновацион, «яшил» ва рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш ва инвестицияларни жалб қилишдаги хизматлари учун берилди.

Siberian Wellness-Namangan (NamAgro Tech) нафақат аграр ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини ривожлантиради, балки инсон ва табиатга алоҳида эътибор қаратади. Оролбўйи минтақасини кўкаламзорлаштириш каби экологик ташаббуслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни қўллаб-қувватлаш компания фалсафасининг муҳим қисмига айланган.

2025 йилда компаниянинг ҳиссаси давлат даражасида ҳам эътироф этилди: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Савдо-саноат палатаси NamAgro Tech’га «Инклюзив иш берувчи» мақомини берди.

Бугунги кунда NamAgro Tech Наманган вилоятида иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг асосий драйверларидан бирига айланди. Компания нолдан 415 гектар майдонда мевали боғлар барпо этди ва ҳозир ҳам уларни кенгайтиришда давом этмоқда. Шунингдек, замонавий ишлаб чиқариш мажмуасини қуриб, концентратлаштирилган олма шираси, олма чиқиндиларидан олинадиган пектин ва биологик фаол қўшимчалар каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Корхонада тахминан 170 доимий ва 250 га яқин мавсумий ишчиларнинг бандлиги таъминланган.

"Баланпарвоз сўзлар ўрнига – амалий ишлар: одамларга барқарор иш ўринлари, истеъмолчиларга сифатли маҳсулот, мамлакатга солиқ ва экспорт",- Баҳром Хожиматов, «Siberian Wellness-Namangan» / NamAgro Tech бош директори.

Компаниянинг стратегик режаларига боғларни 2000 гектарга етказиш, янги ишлаб чиқариш йўналишларини йўлга қўйиш, маҳсулот турларини кенгайтириш ва вертикал интеграцияни амалга ошириш киради. Бу йўлда қўлга киритилган ютуқлар эса NamAgro Tech’нинг масъулиятли ва ижтимоий йўналтирилган бизнес-лойиҳалари Ўзбекистон иқтисодиёти учун қай даражада муҳим эканини яққол кўрсатади.

NamAgro Tech нинг барқарор ривожланиши ва экспорт салоҳияти бошқа нуфузли мукофотлар билан ҳам эътироф этилган. Хусусан, 2025 йил май ойида компания Brand Awards International 2024 мукофотини «Ўзбекистон агросаноат соҳасини ривожлантириш ва халқаро бозорларга муваффақиятли чиқишдаги улкан ҳиссаси учун» номинациясида қўлга киритди.

Маълумот учун: ҳозирда NamAgro Tech GLOBALG.A.P. стандарти бўйича сертификатланган 415 гектар боғларга эга. Корхона ишлаб чиқариш қувватлари халқаро сифат меъёрларига – FSSC 22000, Halal ва ISO 14001 – мос келади. Бу эса компанияга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам муваффақиятли рақобат қилиш имконини бермоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида

99
0

Изоҳ