Киберхавфсизлик маркази Навоий вилояти бошқармаси томонидан криптоактивлар билан боғлиқ ноқонуний фаолият ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, 27 ёшли шахс қўл телефонидан онлайн крипто биржасида шуғулланиб, мазкур бўлим орқали тегишли лицензияга эга бўлмасдан туриб, онлайн крипто-биржада қиймати 8 млрд сўмдан ортиқ (тахминан 650 минг доллар) бўлган крипто-активларни ноқонуний олиш, ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғулланиб келган.
Яна бир рейд давомида 27 ёшли аёл томонидан содир этилган худди шундай ҳуқуқбузарлик аниқланди. У криптоактивлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний молиявий операцияларни амалга ошириб, даромад олиш мақсадида хорижий электрон платформалар хизматларидан фойдаланган. Натижада ҳуқуқбузар 22 миллиард сўмдан ортиқ (тахминан 1,8 миллион доллар) активларни алмаштирган.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, субъектлар томонидан фойдаланилган банк карталаридаги маблағлар асосан криптобиржаларда криптоактивларга конвертация қилиниб, Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 278-8-моддаси (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ