• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 22 сентябр 15:13

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси саккиз ойда $51 млрддан ошди

Ушбу даврда экспорт 31,3 фоизга ўсиб, $22,9 млрдга етди. Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари Хитой ва Россия бўлиб қолмоқда, Қозоғистон билан товар айирбошлаш ҳажми $3 млрддан ошди.

102
0
UzNews.uz

Январь-август ойларида ташқи савдо айланмаси ҳажми 51,4 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 миллиард долларга (19,8 фоиз) кўпдир, дейилади Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида.

Экспорт йил бошидан $22,9 млрдга (+31,3%), импорт $28,5 млрдга (+11,8%) етди. Ташқи савдо тақчиллиги 5,4 миллиард долларни ташкил этди.

Экспорт таркибида товарлар 75,2 фоизни, шундан саноат товарлари 11,1 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар 7,8 фоизни, кимёвий моддалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар 5,9 фоизни, минерал ёқилғилар, сурков мойлари ва шунга ўхшаш материаллар 4,4 фоизни ташкил этди.

Импорт таркибида асосий улушни машиналар ва транспорт ускуналари эгаллайди (33,8%). Саноат товарлари улуши 16,1% ни, хизматлар улуши 10% ни, кимёвий моддалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар улуши 12,6% ни ташкил этди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон дунёнинг 200 та давлати билан савдо алоқаларини амалга оширади. Шу билан бирга, ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (18,9%) ва Россия (16,1%) билан қайд этилди.

Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми $9,7 млрдга етди, шундан $8,45 млрд товар ва хизматлар импорти, $1,2 млрд эса Ўзбекистон маҳсулотлари экспортига тўғри келади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан товар айирбошлаш ҳажми 1,7 млрд долларга ошди.

Россия билан товар айирбошлаш 509 миллион долларга ошиб, 8,3 миллиард долларни ташкил этди. Россиядан импорт ҳажми 5,43 миллиард долларни, экспорт ҳажми эса 2,8 миллиард долларни ташкил этди.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда, товар айирбошлаш ҳажми 394 миллион долларга ошиб, 3 миллиард долларга етди.

102
0

Изоҳ