• 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 14:47

Сурхондарёда метан заправкада портлаш содир бўлди - видео

Ёнғинни бартараф этишга 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

228
0

Бугун, 13 август куни тахминан соат 12:58 ларда Шўрчи тумани "Оққўрғон" МФЙда жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида портлаш содир бўлиб, ёнғин чиққан.

Маълум қилинишича, ҳодиса технологик жараённинг бузилиши оқибатида автосистернадаги ёқилғини ёқилғи сақлаш резервуарига тўкиш вақтида содир бўлган.

Ёнғинни бартараф этиш ишларига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилиб, ёнғин соат 13:08 да қуршаб олинган ва соат 13:16 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирда портлаш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган.

228
0

Изоҳ