• 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:57

Тошкентда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун янги тизим жорий қилинади

Toza Poytaxt дастурий таъминоти эртадан “Олмазор” туманида синов тариқасида ишга туширилади.

294
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш жараёнини рақамлаштиришда янги тизим – Toza Poytaxt дастурий таъминоти жорий қилинади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу тизим орқали чиқинди йиғиш техникалари маҳаллабай ва белгиланган график асосида жалб этилади. Жараёнда Экология қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Миллий гвардия ва маҳалла еттилиги ўз ҳудудларига масъул бўлади.

Toza Poytaxt дастурий таъминоти эртадан “Олмазор” туманида синов тариқасида ишга туширилади, 1 сентябрга қадар қолган туманларга ҳам босқичма-босқич жорий этилади. Лойиҳанинг асосий мақсади – чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш жараёнини назорат қилиш орқали шаҳар тозалигини таъминлаш, техникалар ишини мониторинг қилиш ва хизмат сифатини ошириш.

Янги тизим орқали маҳалланинг ички кўчаларида техникалар ҳаракатини кузатиш, чиқинди ҳажмини ҳисоблаш, юридик ташкилотларга кўрсатилаётган хизмат сифатини баҳолаш, марказий ва ички кўчалардаги санитария ҳолатини мониторинг қилиш мумкин бўлади. Барча маълумотлар автоматик тарзда йиғилади, инсон ресурсларига эҳтиёж қолмайди. Бажарилмаган ишлар ва чиқинди олиб чиқиб кетилмаган манзиллар ҳам автоматик қайд этилади.

294
0

Изоҳ