Москва Тергов қўмитаси терговчилари, Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар давомида ноқонуний фаолият аниқланиб, унга чек қўйилди. Бу ҳақда Россия федерацияси тергов қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Айбланувчиларнинг яшаш жойларида халқаро террорчилик ташкилотининг Россияда тақиқланган тарғибот материаллари, алоқа воситалари, ташкилотнинг шакл ва усуллари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ва улар томонидан ноқонуний фаолиятда фойдаланилган электрон ахборот ташувчилар топилди ва мусодара қилинди.
Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича тергов органлари томонидан 1986 ва 1987 йилларда туғилган икки нафар чет эл фуқаросига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган ва тергов қилинмоқда. Улар Россия Федерацияси ЖКнинг 205-5-моддаси 1-қисмида (террорчилик ташкилоти фаолиятини ташкил этиш ва бундай ташкилот фаолиятида иштирок этиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Унга кўра, гумонланувчилар 2025 йил апрель ойидан Москва шаҳри ҳудудида бўлиб, террорчилик ташкилотининг ашаддий тарафдорлари сифатида тарғибот ишларини олиб борган ва унинг сафига қўшилиш учун меҳнат муҳожирларини ёллаш билан шуғулланган. Радикаллар Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида жойлашган ХМТ мафкурачиларини мувофиқлаштиришда ноқонуний фаолият олиб борган.
Тергов илтимосномасини кўриб чиқиб, Москва шаҳрининг Замоскворетский туман суди айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади.
Изоҳ