• 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:23

Тошкент аэропортида қизларни Ҳиндистонга фоҳишаликка жўнатаётган аёллар ушланди — видео

41 ҳамда 31 ёшдаги икки аёл ёш қизларга яхши иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган.

188
0
Видеодан кадр

Оқдарё тумани Ички ишлар бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фоҳишаликка жўнатилаётган икки қиз тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди.

Оқдарё туманида яшовчи 41 ҳамда 31 ёшдаги икки шахс ўзаро жиноий гуруҳ тузиб, моддий жиҳатдан қийналган ёш қизларни мўмай даромад топишига ишонтириб, ғаразли ниятларда фоҳишалик қилиши учун Ҳиндистон давлатига жўнатаётганлиги тўғрисида маълумот олинган.

Улар ўша давлатда бўлган жиноий шериклари ёрдамида 23 ҳамда 25 ёшли қизларни шаҳвоний эксплуатация қилишни мақсад қилиб, кузатаётган вақтида тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

188
0

Изоҳ