• 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 8 август 11:41

Тошкент аэропортида заргарлик буюмларини ички кийимга яширган йўловчи ушланди

Мазкур заргарлик буюмларининг оғирлиги 400 гмдан ортиқроқ бўлиб, қиймати 550 млн сўм этиб белгиланди.

162
0
Божхона қўмитаси

Жорий йилнинг 7 август куни Бишкекдан Тошкентга учиб келган Ўзбекистон фуқароси қонуний тартибда тўхтатилиб, божхона назорати ходимлари томонидан шахсий кўрикдан ўтказилди.

Кўрик давомида ушбу фуқаронинг ички кийимлари ичига яширилган, божхона ходимларининг оғзаки сўров жараёнларида маълум қилинмаган оғирлиги 412 граммни ташкил қилувчи сариқ ва оқ рангли металлдан ясалган, олмос тошлари билан безатилган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра мазкур заргарлик буюмларининг қиймати 550 млн сўм этиб белгиланди.

Ҳозирда аниқланган заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида сақловга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

162
0

Изоҳ