• 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 4 август 14:18

Спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Грециядаги жаҳон чемпионатини 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза, жами 9 та медаль билан якунлади.

164
0

Грециянинг Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар (У17) ўртасида жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар берди Спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Юнон-рум кураши бўйича мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин медални қўлга киритди:

48 кг: Бунёд Ҳасанов;

51 кг: Отабек Турсунов;

71 кг: Беҳрузбек Валиев;

• 80 кг: Абдулазиз Холмирзаев.

Аёллар кураши бўйича ҳамюртимиз Шоҳиста Шоназарова (-40 кг) олтин, Муҳайё Раҳимжонова (-65 кг) кумуш медални қўлга киритиб, тарихий натижага эришди.

Шунингдек, эркин кураш бўйича ҳамюртларимиз Улуғбек Рашидов (-51 кг) ва Абдумалик Жалолдинов (-55 кг) кумуш, Миржалол Мукаммилов (-45 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси барча уч йўналиш бўйича 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

164
0

Изоҳ