• 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 11 август 13:46

Энди иш берувчилар бандлик органи йўлланмаси орқали келган ишчиларни ишга олмаслик ҳуқуқига эга

Сентябрдан бошлаб иш берувчилар бўш иш ўринлари ҳақида ҳисобот тақдим этмаслиги ва бандлик марказлари йўлланма берган номзодларни ишга қабул қилмагани учун жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди.

276
0
UzNews.uz

Президент қарорига кўра, 1 сентябрдан бандлик органлари йўлланма берган шахсларни бўш иш ўринларига қабул қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади. Шунингдек, бўш иш ўринлари ҳақида ҳисобот тақдим этиш мажбурияти ҳам бекор қилинади. https://t.me/mehnatvazirligi/18766

1 ноябрдан эса хўжалик юритувчи субъектларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун иш ўринларини мажбурий резерв қилиш миқдори умумий ходимлар сонининг 3 фоизидан ошмаслиги лозим. Бу қоида ходимлари сони 100 нафардан зиёд бўлган ташкилотларга татбиқ этилади.

Айни пайтда эса ходимлари 20 нафардан ортиқ бўлган корхоналарда бундай тоифадаги шахслар учун иш ўринларининг камида 7 фоизини мажбурий резерв қилиш талаби мавжуд.

Мажбурий иш ўринлари куйидагилар учун ажратилади:

— ногиронлиги бўлган шахслар;

— оилавий (маиший) зўравонликдан жабр кўрган шахслар;

— “Камбағал оилалар” реестрига киритилган оилалар аъзолари;

— альтернатив тарбия шаклларида катта бўлган етимлар;

— ота-онасиз қолган шахслар.

Бюджет ташкилотлари ва корхоналарида мажбурий резерв миқдори 7 фоиздан ошмаслиги ва ходимлар сони 20 нафардан ортиқ бўлиши шарт.

Бундай ташкилотларда иш ўринлари юқоридаги тоифалар учун, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар ҳамда одам савдосидан жабр кўрганлар учун ажратилади.

Бандлик органлари резерв қилинган иш ўринларига йўлланмаларни ташкилотлар рўйхатдаги навбатига қараб беради. Йўлланма беришда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:

— ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойидан ишгача бўлган масофа;

— ташкилотда ишлаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар сони.

276
0

Изоҳ