• 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 890 сўм
    -44.66
  • 13 717 сўм
    -70.61
  • 144 сўм
    -0.71
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:38

Фарғонада аёл 41 нафар болага ноқонуний равишда диний таълим бераётганлиги аниқланди - видео

Ўқувчилар орасида 5-6 ёшли қизлар ҳам бор. Диний таълим берган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, вояга етмаганларнинг ота-онасига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

118
0
Видеодан кадр

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, вилоят ИИБ ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда "Дурафшон" маҳалласида яшовчи 39 ёшли аёлни қўлга олган.

Маълум бўлишича, аёл ўз уйида ноқонуний ўқув хонаси (ҳужра) ташкил этиб, у ерда 41 нафар вояга етмаган қизларга диний таълим берган.

Болалар Қўқон шаҳри, Учкўприк, Ёзёвон, Бувайда ва Бағдод туманларидан бўлган. Уларнинг барчаси ўқиш пайтида уйда яшаган. Ота-оналар ҳар бир фарзанд учун ойига 600 минг сўмдан пул тўлашган.

Тарбияланувчилар орасида 5-6 ёшли қизлар ҳам бор бўлган. Шу билан бирга, диний таълимни олиб борган аёл олий маълумотга ва тегишли дипломга эга бўлмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 229-2-моддаси 2-қисми (диний таълимотларни ўқитиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Бундан ташқари, барча вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 3-қисми (Болаларга таълим ва тарбия бериш мажбуриятларини бажармаслик) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

118
0

Изоҳ