• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 11:39

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудлари учун 20 та янги микроавтобус харид қилинди

Улар Чиноркент–Юсуфхона–Чимён–Амирсой” йўналиши бўйлаб қатнайди.

106
0
Видеодан кадр

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида транспорт инфратузилмаси янги босқичга кўтариш, вилоятда экотуризмни ривожлантириш мақсадида “Чиноркент–Юсуфхона–Чимён–Амирсой” йўналиши бўйича замонавий йўловчи ташиш тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Мазкур йўналиш тоғли ҳудудлардан ўтиши сабабли, йўловчилар хавфсизлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу боис бир қатор масъул ташкилотлар мутахассислари ва тажрибали ташувчилар иштирокида махсус синов қатновлари ташкил этилди.

Синов натижаларига кўра, Ford русумли микроавтобуслар тоғли йўллар шароитида энг ишончли, хавфсиз ва қулай транспорт воситаси сифатида эътироф этилди. Кучли двигател, замонавий тормоз тизими ва қулай салон — буларнинг барчаси йўловчиларга хавфсиз ва мароқли сафарни таъминлайди.

Шу асосда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли “Тошавтобустранс” МЧЖ томонидан 20 дона Ford русумли микроавтобус харид қилиниб, бугунги кунда улар тўлиқ Ўзбекистонга етказиб берилди.

106
0

Изоҳ