• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Хориж 10 феврал 15:55

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Фармонига кўра унинг ўрнига Шабданбеков Жумгалбек Кумарович МХДҚ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

394
0
Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси

Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Фармонга имзо чекди, унга кўра Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 1-қисми 4-бандига, 71-моддасига мувофиқ Ташиев Қамчибек Қидиршаевич Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари - Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Фармонига кўра лавозимидан озод этилган Ташиев ўрнига Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 1-қисми 2-банди, 71-моддасига мувофиқ Шабданбеков Жумгалбек Кумарович Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Жумгалбек Шабданбеков номзоди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинлаш учун Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешига келишиш учун киритилмоқда.

394
0

Изоҳ