• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:11

Тошкентда ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил этган талабалар қўлга олинди — видео

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари яширин лабораторияни фош этиб, “закладчик”ларни қўлга олди. Ноқонуний муомаладан 2 килограмм синтетик гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.

295
0
Видеоодан кадр

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, 2007 йилда туғилган қиз ва 2003 йилда туғилган талаба йигит ижарада яшайдиган хонадонда нарколаборатория ташкил этганлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, қўлга олинган кимёгар талаба йигитнинг мобил телефонига келган геолокация бўйича йўналиш ташкил қилиниб, Янгиҳаёт туманидаги дала майдонида закладка усулида кўмиб кетилган 1 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситалари аниқланган. Тошкент шаҳри ҳудудида давом эттирилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу воситаларни геолокацияларга закладка усулида тарқатиб келган тўққиз нафар закладчик гиёҳвандлик воситаларини олган вақтида ушланган.

Улардан уч нафари пойтахтнинг нуфузли олий таълим муассасалари талабалари. Худди шундай закладчик лавозимида ишлаб келган яна олти нафар шахс қўлга олинган. Улар орасида бу иш билан оилавий шуғулланиб келаётган фуқаролар ҳам борлиги ачинарли ҳолат. Тезкор тадбирлар натижасида мамлакатимизда жами 10 минг дозага тенг бўлган 2 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши олди олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу жиноий гуруҳнинг аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

295
0

Изоҳ