• 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 287 сўм
    -22.68
  • 14 644 сўм
    -22.1
  • 159 сўм
    -0.81
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Хориж 4 феврал 12:59

TEC SpaceX техник муаммолар туфайли Falcon 9 ракеталарини учиришни тўхтатганини маълум қилди

Falcon 9 ракетасининг иккинчи босқичи орбитадан чиқишга тайёргарлик кўриш чоғида ракетада фавқулодда вазият содир бўлди.

167
0
AP

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг SpaceX компанияси Falcon 9 ракеталарини учиришни аппаратнинг юқори қисми ишидаги фавқулодда вазият туфайли тўхтатди. Бу ҳақда The Economic Times нашри компания баёнотига таяниб хабар берди.

"Falcon 9 икки босқичли ракетаси Жанубий Калифорниядан режалаштирилган миссия доирасида коинотга 25 та Starlink сунъий йўлдошини олиб чиққанидан сўнг, ракетанинг иккинчи босқичи орбитадан чиқишга тайёргарлик кўриш чоғида "фавқулодда вазият содир бўлди," - дейилади нашр хабарида.

Қайд этилишича, ҳодиса 2 февраль, душанба куни содир бўлган. Шундан сўнг компания ўзининг асосий ракетаси - Falcon 9 парвозларини тўхтатган.

Ҳозирда мутахассислар носозликнинг асл сабабини аниқлаш ва носозликларни бартараф этиш устида ишламоқда. Шу билан бирга, SpaceX муаммони ҳал қилишнинг аниқ муддатларига аниқлик киритмаган.

"Falcon 9 ракетасининг иккинчи босқич корпуси шундай лойиҳалаштирилганки, фойдали юк орбитага чиқарилгандан сўнг, агар бирор бир компонент орбитага тушгандан кейин бутун қолса, ўз двигателларидан фойдаланган ҳолда аҳоли пунктларидан узоқда жойлашган кириш зонасига йўналтириш учун Ер атмосферасига киради," - дейилади хабарда.

167
0

Изоҳ