Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Давлат пенсия таъминоти соҳасида замонавий хизматларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги лойиҳани жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб фуқароларнинг алоҳида мурожаатисиз пенсия таъминоти соҳасида қуйидаги хизматларни проактив шаклда амалга ошириш таклиф этилмоқда:
• йигирма йиллик меҳнат стажига эга бўлган аёлларга умумий пенсия ёши бир йилга қисқартирилган ҳолда ёшга доир пенсия тайинлаш;
• ходимлар сони (штати) қисқарганлиги, иш ҳажми камайганлиги ёки корхона тугатилганлиги сабабли иш хусусияти ўзгарганлиги муносабати билан ишдан бўшатилган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларга белгиланган умумий пенсия ёшига қадар икки йил учун ёшга доир пенсия тайинлаш.
Шунингдек, 2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилишни тўхтатади.
Лойиҳа муҳокамаси 26 февралга қадар давом этади.
Изоҳ