ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, 1981 йилда туғилган, муқаддам 2 маротаба судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 3 дона синтетик қопда сақланаётган 20 кг 658 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, мазкур фуқаро келгусида сотиб, осон пул топиш мақсадида ушбу ажал оғусини етиштирган.
Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур модданинг 5-қисмида назарда тутилган жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Изоҳ