Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида алимент тўламаганлик учун 15 суткага қамалган эрнинг турмуш ўртоғи қарзларни ўзи тўлаб, уни қамоқдан чиқариб олди.
Эрнинг қамоққа тушишига сабаб, улар бир рўзғорда яшаб, болаларини боқиб келаётган бўлса-да, аёл алимент ундириб турган. Навбатдаги жанжалдан сўнг, турмуш ўртоғи 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.
Турмуш ўртоғисиз рўзғор юритиш қийин бўлиб қолгач, аёл қарзларни ўзи тўлаб, 5 куннинг ўзидаёқ судга мурожаат қилган. Суд қарорни бекор қилиб, эрни озодликка чиқарган. Шундан сўнг оила ярашиб олган.
Изоҳ