• 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт Кеча, 11:01

ОТБ Ўзбекистонга молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун $300 млн ажратади

Маблағлар микрокредитларнинг энг юқори миқдорини ошириш, микромолиялаш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш, тадбиркор аёлларни молиялаштириш ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади.

95
0

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукуматининг етарли даражада таъминланмаган микро, кичик ва ўрта корхоналар, айниқса аёллар раҳбарлик қиладиган корхоналар учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатнинг микромолиялаш секторини мустаҳкамлаш учун 300 миллион доллар (шу жумладан, имтиёзли шартларда 100 миллион доллар) миқдоридаги қарзни маъқуллади. Бу ҳақда банк ваколатхонаси UzNews.uz'га маълум қилди.

Ушбу қарз сиёсат чоралари асосида инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган. Режалаштирилган чора-тадбирлар орасида микрокредитларнинг максимал миқдорини ошириш, микромолиялаш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш, Тадбиркор аёлларни молиялаштириш халқаро кодексига қўшилиш, шунингдек, исломий микромолиялаш учун норматив базани ишлаб чиқиш кабилар бор.

Қайд этилишича, ушбу қадамлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун молиявий имкониятларни кенгайтириш ва соҳанинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Дастурнинг амалга оширилиши ўзини ўзи банд қилганлар ва микротадбиркорлар учун молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятини очади, гендер тенглигини илгари суришга кўмаклашади ва молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиради.

Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва молия секторида гендер тенгликни рағбатлантиришга қаратилган янги сиёсат чораларини жорий этиш кўзда тутилган. Асосий ташаббуслар орасида масъулиятли кредитлаш бўйича кўрсатмаларни янгилаш, "ҳозир сотиб ол, кейинроқ тўла" каби янги молиявий маҳсулотларни тартибга солиш, шунингдек, рақамли молиявий назоратни кучайтириш бор.

Дастурнинг яна бир асосий элементи микромолиялаш секторини таркибий ўзгартиришни қўллаб-қувватлашдир. Ташаббус доирасида депозитларни қабул қилувчи микромолиявий банкларни ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бу молиялаштириш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради.

"Бунинг учун молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида хатарларни баҳолашга асосланган зарур норматив-ҳуқуқий ва назорат базаси жорий этилмоқда. Бугунги кунда бундай банкларни ташкил этиш учун иккита дастлабки лицензия берилган," - дейилади ОТБ хабарида.

95
0

Изоҳ