• 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 3 ноябр 12:16

Ҳафта тоғли жойларда ёмғир ёғиб қорга айланиши, ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиши кутилмоқда

Ўзгидромет янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

2883
0

Ўзгидромет Бугундан бошлаб Республика бўйлаб об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. 3 ноябрдан 5 ноябргача баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади, 4 ноябрь баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

4 ва 5 ноябрь кунлари ҳарорат кечаси 0 -3 даража совуққача, шимолда 5 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиққача аста-секин пасаяди.

6 ноябрдан бошлаб ҳафта охиригача Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади. Баъзи ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорат 3-5 даража илиққача кундузи 13-16 даража илиққача кўтарилади.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, бугун куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-16 даража илиқни ташкил этади.

4 ноябрдан 5 ноябрнинг тонгига қадар вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорат 4-5 ноябрда кечаси 0-2 даража совуққача, кундузи 5-7 даража илиққача пасаяди. Ҳафта охирида кечаси салқин ҳаво ҳароратлари сақланиб қолади, кундузи эса 10-13 даража илиққача кўтарилади.

2883
0

Изоҳ