Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 25 сентябрь куни Марғилон шаҳар D 087 “Марғилон шаҳар-Қува-Марҳамат шаҳар” автомобил йўлидаги ” М.Ф.Й “Мустақиллик” кўчасида ҳаракатланиб келаётган Gentra русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Volkswagen русумли тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Дастлабки маълумотларга кўра йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тез ёрдам шифокори ва фельдшери енгил тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдам кўрсатилган Шунингдек, ҳар икки автомобилга ҳам техник шикаст етган.
Изоҳ