• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:16

Баҳорда экилган қарийб 28 млн туп дарахт иссиқнинг эрта келиши сабаб қуриб қолди — Президент

Шавкат Мирзиёев дарахт ва буталарнинг кузги экилишини кенгайтириш, шунингдек, Тошкент, Нукус ва барча вилоят марказлари учун “яшил” мастер режаларини тайёрлашни топширди.

91
0

Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда «Яшил макон» дастури ижроси масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, баҳорда экилган 137 миллион кўчатдан 27,5 миллиони қуриб қолган. Сабаби – баҳор ва ёз ўртасида иссиқ кунлар тез келиб қолиши оқибатида экилган кўчатлар унишга улгурмаяпти, уларга одатдагидан 2-3 баробар кўп сув сарфлашга тўғри келмоқда.

Шу муносабат билан дарахтни кузда экишни кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йилги куз мавсумида 125 миллион туп дарахт ва бута, баҳорда яна 75 миллионта экиш режалаштирилди. Бунда суғориш тизими ва имконияти йўқ жойларга кўчат экмаслик талаб қилиб қўйилди.

Урбанизация жараёни тезлашиб бораётгани шаҳарлар ва вилоят марказларида яшиллик даражасини оширишни тақозо этмоқда. Шаҳарларни “яшил” стандартларга мувофиқ илмий асосда ривожлантириш мақсадида олимлар, урбанистлар ва экологлар иштирокида Тошкент ва Нукус шаҳарлари, барча вилоят марказларининг “яшил” мастер режалари ишлаб чиқилиши белгиланди.

91
0

Изоҳ