• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:08

Ёпиқ суд мажлислари тафсилотларини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди

Президент айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади.

100
0
UzNews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Унга кўра, махфийликни сақлаши шарт бўлган шахс томонидан ёпиқ суд мажлисининг маълумотлари ва тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Уннга кўра, қўшимчаларга мувофиқ, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.

Бундай ажрим чиқарилаётганда мажлиснинг барча иштирокчилари суднинг рухсатисиз маълумотларни ошкор қилишни тақиқлаш тўғрисида огоҳлантирилади. Улардан ҳам ошкор қилмаслик ҳақида тилхат олинади.

Имзода ушбу мажбуриятлар бузилган тақдирда ЖКнинг 239-моддасига (суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш) мувофиқ жавобгарлик назарда тутилганлиги кўрсатилади.

Ушбу модданинг санкцияларида БҲМнинг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

100
0

Изоҳ