• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 11:00

Жиззахдаги конференция: Ўзбекистон базальт саноати янги ривожланиш босқичига чиқмоқда

12 сентябрь куни “Basalt Uzbekistan” компанияси Жиззахда базальт саноатини ривожлантириш ва норма ижодкорлиги масалаларига бағишланган конференция ўтказди. Тадбирда 140 нафар иштирокчи - вазирлик ва идоралар, Савдо-саноат палатаси, илмий-тадқиқот институтлари, университетлар, шунингдек, хорижий компаниялар вакиллари иштирок этди.

124
0

Иштирокчилар бир стол атрофида йиғилиб, соҳани ривожлантиришга нима тўсқинлик қилаётганини муҳокама қилишди ва ечим йўлини топишди. Кўплаб маърузачилар таъкидлаганидек “Биз мустаҳкам, иссиқ ва экологик тоза бино қуришни истаймиз ва бунинг учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак”.

Бугунги кунда, соҳа олдида қатор вазифалар турибди. Базальт композитларининг аниқ афзалликлари - чидамлилиги, экологик тозалиги, энергия тежамкорлигига қарамай, уларни жорий этишда маъмурий тўсиқлар ва идоралар ўртасидаги келишмовчиликлар мавжуд. Шу сабабли инновациялар йўл, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишига имкон қадар тез етиб бормаяпти.

Базальт саноатини ривожлантириш ташаббуси Давлат Раҳбари томонидан қўллаб-қувватлангани илҳомлантирувчи омил бўлди. 2025 йил 18 апрелда базальт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва халқаро тажрибани жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Бу ҳужжат бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, соҳани модернизация қилиш ва экспорт бозорларига олиб чиқиш бўйича стратегик дастурил-амал бўлди. 

Конференциянинг муҳим натижаси юзлаб ёзишмалар ва онлайн йиғилишлардан кўра юзма-юз мулоқот яхшироқ ишлашни тасдиқлашдир. Жиззахда ҳукумат топшириқларини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олинди.

Иштирокчилар орасида:

• Автомобиль йўллари қўмитаси;
• Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
• Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
• “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси;
• Сув хўжалиги вазирлиги;
• Инновацион ривожланиш агентлиги;
• “SQB Testing and R&D Center” МЧЖ;
• Тошкент давлат транспорт университети;
• Автомобиль йўллари ИТИ;
• Ўзбекистон стандартлар институти.
• “Гидропроект” АЖ;
• “Ўзсувтаъминот” АЖ.

Ўзбекистон - базальт технологияларини ривожлантиришнинг келажакдаги маркази.

Конференция шуни кўрсатдики, Ўзбекистон базальт композитларини ишлаб чиқариш ва ривожлантириш бўйича жаҳон марказига айланиш учун қулай имкониятларга эга. Ҳамма нарса мавжуд - табиий ресурслар, давлатнинг қўллаб-қувватлаши ва қулай географик жойлашув. Лекин, шуни унутмаслик керакки, бозор кутиб турмайди. Бугун ўз ўрнимизни эгалламасак, эртага бошқалар эгаллайди.

Базальт маҳсулотларини янги қўллаш имкониятлари

Базальт нафақат қурилишларни ўзгартиришга қодир, балки саноатнинг бошқа соҳаларида ҳам фойдаланиш имкониятлари мавжуд.

Истиқболли йўналишлар орасида:

• мудофаа ва авиация саноати - янги авлоднинг мустаҳкам ва енгил материаллари;
• автомобилсозлик - машиналарнинг оғирлигини камайтирадиган ва уларнинг ишончлилигини оширадиган композитлар;
• экотехнологиялар – “яшил” қурилиш ва энергия тежамкор лойиҳалар;
• нанотехнологиялар - тиббиёт, электроника ва фан учун инновацион материаллар;
• қайта тикланадиган энергетика;
• бошқа истеъмол бозорлари.

Якуний натижа

Жиззахдаги конференция нафақат ишбилармонлик тадбири, балки базальт саноати мамлакат тараққиётида алоҳида ўрин тутадиган келажакнинг бошланғич нуқтаси бўлди. Бугун биз давлат, илм-фан ва бизнеснинг бирлашуви Ўзбекистон учун нафақат жаҳон тенденциялари билан ҳамнафас бўлиш, балки янги вазифаларни белгилаш имкониятини очиб бераётганини кўрмоқдамиз.

“Basalt Uzbekistan” саноат кластери қошидаги “R&D Centre” аллақачон соҳанинг энг яхши олимлари ва экспертларини жалб қилган ҳолда, янги лойиҳаларни ишга туширди. Ушбу ишланмалар “Янги Ўзбекистон”нинг базальт композитлари жаҳон бозорида етакчига айлантиришга қодир бўлган технологик сакрашнинг асоси бўлади.

Бунда чуқур рамзий маъно бор: тарихан Ўзбекистон доимо савдо ва Шарқ цивилизацияси марказида бўлган. Бугунги кунда “Basalt Uzbekistan” ушбу анъанани инновациялар ва технологиялар орқали давом эттирмоқда, мамлакатимиз яна ғоялар, билимлар ва ривожланиш марказига айланишига ишора қилиб.

“Basalt Uzbekistan” саноат кластери бош директори Азим Абдусаттаров:

Бугунги кунда, соҳа олдида қатор вазифалар турибди. Базальт композитларининг аниқ афзалликлари - чидамлилиги, экологик тозалиги, энергия тежамкорлигига қарамай, уларни жорий этишда маъмурий тўсиқлар ва идоралар ўртасидаги келишмовчиликлар мавжуд. Шу сабабли инновациялар йўл, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишига имкон қадар тез етиб бормаяпти. Иштирокчилар бир стол атрофида йиғилиб, соҳани ривожлантиришга нима тўсқинлик қилаётганини муҳокама қилишди ва ечим йўлини топишди. Кўплаб маърузачилар таъкидлаганидек “Биз мустаҳкам, иссиқ ва экологик тоза бино қуришни истаймиз ва бунинг учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак”.

Алоқа маркази: +998 55 510 88 88

Сайт: basaltuzbekistan.com

Реклама ҳуқуқлари асосида

124
0

Изоҳ