Сингапур мезбонлик қилган пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Егор Болотов олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда Паралимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
С13 тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи 100 метр масофага чалқанча сузиш дастурида 58.97 сонияда марра чизиғига етиб бориб, барча рақибларидан устун келди ва терма жамоа ҳисобига иккинчи медални тақдим этди. Егор Болотов пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган илк ўзбекистонлик эркак спортчи бўлди.
Жаҳон чемпионати
Эркаклар ўртасида 100 метр масофага чалқанча сузиш (С13 класси)
Егор Болотов (Ўзбекистон) - 58.97
Томас ван Ваанрой (Нидерландия) - 59.35
Олексей Вирченко (Украина) - 59.45.
Егор кеча 100 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида бронза медалига эга чиққанди. Бироз олдин якунланган аёллар ўртасида 100 метр масофага чалқанча сузиш финалида ўзбекистонлик яна бир спортчи Мубинабону Халилова (С13) еттинчи бўлди. Олдинда Сардор Бахтиёров (С7) иштирокидаги ҳал қилувчи баҳс кутиб турибди.
Изоҳ