• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 23 сентябр 21:03

ДХХ ходимлари автомобилнинг газ баллонида 57 кг дан ортиқ гиёҳвандлик моддасини аниқлади

Наркотик моддаси Тожикистондан Фарғонага олиб кетилаётган бўлган. Шунга ўхшаш ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам аниқланган бўлиб, у ерда яна 10 кг атрофида гиёҳванд моддалар аниқланган.

114
0

ДХХнинг чегара қўшинлари ходимлари гиёҳванд моддалар контрабандаси ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида мамлакатга гиёҳванд моддаларнинг катта партиясини олиб киришнинг олдини олди.

Хусусан, Фарғона вилоятида "Равот" божхона пости орқали Тожикистондан кириб келган Бешариқ туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина тўхтатилди.

Машина синчковлик билан кўздан кечирилганда, юкхонада ўрнатилган газ баллонида 53 дона наркотик моддалар ўрами борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, унинг ичида 50 кг 852 г опий ва 6 кг 927 г гашиш борлигини маълум бўлди.

Текширув давомида ҳайдовчи нарккотик моддасини Душанбедан олиб кетаётгани аниқланган.

Бундай жиноят Самарқанд вилоятида ҳам қайд этилган. Нарпай туманида Самарқанд - Навоий йўналишида ҳаракатланиб келаётган Ургут туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро бошқарувидаги Gentra тўхтатилди. Унинг автомобили юкхонасидан Тожикистондан келтирилган 981 грамм героин моддаси топилган.

Наманган вилоятида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан Андижон - Наманган йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "ВАЗ-2106" русумли автомашина тўхтатиб текширилди. Текширув натижасида, Андижон шаҳрида яшовчи, 1979 ва 1986 йилларда туғилган ака-ука кетаётган автомашина салонидан 1 кг 833 гр "гашиш" моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, ака-укалардан бирининг уйидан яна м 1 кг 469 гр "гашиш" моддаси олинди. Аниқланишича, гиёҳванд моддалар кейинчалик сотиш мақсадида Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган. Шу билан бирга, акаси муқаддам айнан наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ҳисобланади.

Яна бир ҳолатда Андижонда 1985 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси қўлга олинди. У "шартли" харидорга 3 кг 949 грамм гашишни 28 минг долларга сотган вақтида қўлга олинди.

Аниқланишича, қирғизистонлик фуқаро ушбу ажал оғусини муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан қолдириб кетилган Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидаги хуфия жойдан олган.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

114
0

Изоҳ