• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 15 сентябр 19:41

Владивостокда россиялик бир гуруҳ ёшлар ўзбекистонлик мигрантларни калтаклади - видео

Республика Бош консулхонаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

693
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Россиянинг Владивосток шаҳрида бир неча ёшлар Бухоро вилоятидан келган меҳнат муҳожирларини калтаклаб, ҳақорат қилган. Йигитлардан бири бўлаётган воқеаларни видеога олган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуп Кабулжанов изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса тафсилотлари аниқлангач, Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари зудлик билан жабрланган фуқароларимиз билан боғланиб, уларга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатган.

"Фуқароларимиз Владивосток ички ишлар бошқармасига расмий ариза билан мурожаат қилишди. Шунингдек, Россия ТИВнинг Владивостокдаги ваколатхонаси ва Приморе ўлкаси прокуратурасига ушбу масала бўйича барча зарур чораларни кўриш талаби билан ноталар юборилди," - дейилади хабарда.

Ҳодиса Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан назоратга олинган.

693
0

Изоҳ