• 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:25

Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида техник носозлик сабаб 30,1 минг кишидан 399,3 млрд сўм маблағ ечиб олинди

Қўмита ҳодисага изоҳ бериб, барча пуллар қайтарилишини маълум қилди.

158
0
UzNews.uz

Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида юз берган техник носозлик сабабли 30,1 минг солиқ тўловчининг ҳисобидан асоссиз равишда жами 399,3 миллиард сўм маблағ ечиб олинган, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Хусусан:

— 7 203 нафар солиқ тўловчидан – 100 минг сўмгача;
— 10 165 нафар солиқ тўловчидан – 100 минг сўмдан 1 млн сўмгача;
— 8 270 нафар солиқ тўловчидан – 1 млн сўмдан 10 млн сўмгача;
— 3 780 нафар солиқ тўловчидан – 10 млн сўмдан 100 млн сўмгача;
— 672 нафар солиқ тўловчидан – 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача;
— 10 нафар солиқ тўловчидан – 1 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ечиб олинган.

Солиқ органлари маблағларни бугунги кун охиригача солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига қайтариш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда. Хусусан, солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан ечиб олинган маблағларни қайтариш бўйича тегишли хулосалар тўлиқ Ғазначиликка юборилган.

"Маблағларни қайтариш автоматик тарзда амалга оширилади, солиқ тўловчилардан ёзма мурожаат талаб этилмайди. Шу билан бирга, тижорат банкларида ҳали ижро қилинмаган инкассо топшириқлари ҳам қайтариб олиниши таъминланди. Бугун соат 18:00 ҳолатига 20 608 та субъектга 274,7 млрд сўм қайтарилиши таъминланди", — дейилади хабарда.

158
0

Изоҳ