• 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:18

Қирғиз-ўзбек чегарасидаги "Отукчу-автойўл" вақтинча ёпилди

Чегарадан ўтиш учун фуқаролар ва транспорт воситалари вақтинча "Апкан" чегара ўтиш пунктига йўналтирилади.

111
0
bulak.kg

Катта сув оқимлари сабабли «Отукчу-автойўл» (Қирғизистон) — «Тул-автомобиль йўли» (Ўзбекистон) ўтказиш пунктлари орасидаги кўприк устунларини ювиб кетиши натижасида «Отукчу-автомобиль йўли» ўтказиш пункти фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати ахборот маркази хабар берди.

Қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтиш учун фуқаролар ва транспорт воситалари вақтинча «Апкан» чегара ўтиш пунктига йўналтирилади.

Шунингдек, мазкур чегара ўтиш пункти Боткен вилояти Боткен тумани Апкан қишлоғида жойлашгани қайд этилган. У 07:00 дан 23:00 гача ишлайди ва фақат Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган.

111
0

Изоҳ