• 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:51

Starlink Қозоғистонда расман ишга туширилди

Starlink технологияси энг чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлаб, аҳоли учун замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини очиб беради.

114
0

2025 йил 13 августдан бошлаб Starlink расмий равишда Қозоғистон Республикасида сунъий йўлдош интернет хизматларини тақдим қила бошлайди. Бунинг шарофати билан мамлакат аҳолиси SpaceX компаниясига тегишли бўлган Starlink паст орбитали сунъий йўлдош тармоғи орқали юқори тезликдаги ва ишончли интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Республика Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 12 июнь куни Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Starlink ўртасида компаниянинг хизматлар кўрсатишда Қозоғистон Республикаси қонунчилигига риоя қилиш мажбуриятини таъминловчи шартнома имзоланган эди.

Starlink технологияси энг чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлаб, аҳоли учун замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини очиб беради.

Starlink сайтида Қозоғистондан кирганда тарифларни ҳам кўриш мумкин. Портал маълумотига кўра, уй интернетига уланиш учун минимал тўлов ойига 23 минг тенге ($42) бўлиб, унда тезликка чегара қўйилади, чегарасиз вариант эса ойига 31 минг тенгедан ($57) бошланади. Саёҳатдаги фойдаланувчилар учун интернет ойига камида 26 минг тенге ($48) туриши мумкин, аммо бу пулга компания 50 Гб трафик таклиф қилади, чексиз трафик эса ойига 52 минг тенгедан ($96) бошланади. Шунингдек, сайтда сунъий йўлдошлардан сигнал қабул қилиш ва тармоққа уланиш учун ускунани харид қилиш имкони ҳам таклиф этилган. 

114
0

Изоҳ