• 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 498 сўм
    -12.08
  • 14 659 сўм
    138.45
  • 157 сўм
    0.24
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 11 август 16:18

Ўзбекистон академик эшкак эшувчилари илк бор жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

Ўзбекистон спортчилари аёллар иккилик ва эркаклар яккалик йўналишларида иккита кумуш медални қўлга киритишди.

91
0
МОҚ

Ўзбекистон спортчилари илк бор академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида медалларга эга чиқишди. Улар аёллар иккилик (рулсиз) ва эркаклар яккалик йўналишларида кумуш медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

6–10 август кунлари Литванинг Тракай шаҳрида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаcи қуйидаги йўналишларда кумуш медалларга эга бўлди:

JW2- – аёллар иккилик : Райҳон Сатторова ва Айдана Сметуллаева;

JM1x – эркаклар яккалик: Жамол Тургунов.

Шунингдек, шу кунларда Таиланднинг Паттайя шаҳрида академик эшкак эшишнинг пляж спринти бўйича Осиё чемпионати ўтмоқда. Бу йўналиш 2028 йил Лос-Анжелесдаги ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Осиё чемпионатида ҳам эшкак эшувчиларимиз икки марта пьедесталга кўтарилишди:

Ёшлар ўртасидаги жуфтлик мусобақасида Олтин медал — О. Баходиров ва Қ. Хотамов;

Шу йўналишда катталар ўртасида бронза медал — Ш. Холмирзаев ва С. Сафарлиев.

91
0

Изоҳ