• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 26 ноября 2020

Чинозда 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди

Aйни дақиқаларда Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари цистернада келиб чиққан ёнғинни бартараф этмоқда.

1435
0
ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, соат тахминан 11:30 да Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Пахта Нефтбазаси”да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетган.

Бир неча дақиқада ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. 

“Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тўлиқ назорати остида. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Aйни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган”, дейилади ФВВ хабарида.

1435
0