• 11 785 сум
    -9.7
  • 13 696 сум
    -3.01
  • 136 сум
    0.33
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 785 сум
    -9.7
  • 13 696 сум
    -3.01
  • 136 сум
    0.33
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 16 апреля 2021

Сергелида полиэтилен цехи ёниб кетди — видео

ФВВ мазкур ишлаб чиқариш объектида юз берган ёнғин юзасидан маълумот берди.

1504
0
Видеодан кадрлар

Кеча, 15 апрель куни соат 23:08 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бўлимига Сергели туманида Саъдий кўчасида жойлашган полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.  ФВВнинг хабар беришича, воқеа жойига 12 та ёнғин-қутқарув бригадаси жўнатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин тахминан корхонанинг 1000 квадрат метр майдонини қамраб олган.   16 апрел куни соат тахминан 00:10 да ёнғин тўлиқ назоратга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинда қурбон бўлган ва жабрланганлар йўқ.  Полиетилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғин 16 апрел соат 02:05 да ўчирилди. Ёнғин сабаблари, шунингдек моддий зарар мутахассислар томонидан аниқланади.

1504
0